Балиқчидаги корхонанинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 35 миллиард сўмга етди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш ва моддий қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами ортмоқда. Бу эса аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қиляпти. Мисол учун, Балиқчи туманидаги «Магна спорт» МЧЖни олайлик.
Корхона чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 2016 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Дастлаб, оила аъзолари билан спортнинг ўнлаб тури бўйича маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилган. 296 минг АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак туфайли ишлаб чиқариш кўлами ортди.
— Ҳозир корхонамизда юз нафарга яқин ишчилар фаолият юритмоқда, — дейди тикувчи Санобархон Аҳмадалиева. — Футбол, бокс, кураш, гимнастика каби ўнлаб спорт турлари учун чарм буюм ва жиҳозлар ишлаб чиқармоқдамиз. Маҳсулотимизга ички бозорда талаб жуда катта. Келгусида экспорт фаолиятини йўлга қўйиш учун сифат даражасини оширишга ҳаракат қиляпмиз.
Молиявий қўллаб-қувватлаш натижасида корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 35 миллиард сўмга етди. 39 турдаги спорт буюмлари сони тез орада ортиши кўзда тутилган. Бунинг учун жаҳон талабларига мос келадиган яна ўнлаб маҳсулотларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг