АҚШ суди Байден маъмуриятининг ишчиларни мажбурий эмлаш ҳақидаги талабини рад этди
Фото: Wall Street Journal
АҚШ суди Байден маъмуриятининг 100 ёки ундан ортиқ одам ишлайдиган компаниялар ходимларини мажбурий эмлаш ёки ҳафталик синовдан ўтказиш талабини рад этди. Баъзи давлатлар ҳам бу талабдан шикоят қилишган. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Айтилишича, АҚШнинг бешинчи округи учун апелляция суди Америка президенти Жо Байден маъмуриятининг ишчиларни коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ёки уларни мунтазам текширувдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни тасдиқламаган.
Оқ уй пайшанба куни ўз веб-сайтида янги талабнинг тафсилотларини АҚШ Меҳнат Департаментининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этган эди.
Талабга кўра, 100 нафар ва ундан ортиқ киши ишлайдиган корхоналар ходимлари 4 январгача эмлашлари, эмланмаганлар эса ҳафтада камида бир марта тестдан ўтиши керак. Қоида 84 миллион ишчини қамраб олиши керак эди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг