АҚШ Европа Иттифоқидан айрим товарларга божларни олиб ташлайди
Иллюстратив фото
Америка Қўшма Штатлари 1 сентябрдан бошлаб Европа Иттифоқининг айрим табиий ресурслари, самолётлари ва умумий фармацевтика маҳсулотларига 15 фоизлик божларни олиб ташлайди.Бу ҳақда Европа Иттифоқи ва Оқ уйнинг қўшма баёнотида маълум қилинди.
Шу йилнинг 28 июль куни АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо битими имзоланган бўлиб, унга кўра Брюссел АҚШнинг 750 миллиард долларлик энергия ресурсларини сотиб олиш, шунингдек, Европадан АҚШга сармояни 600 миллиард долларга ошириш ва Америка қуролларини сотиб олиш мажбуриятини олганди. Бунинг эвазига Вашингтон Европа товарлари учун божларни икки баравар — 30 фоиздан 15 фоизгача камайтиришга ваъда берди.
Жорий йилнинг 29 июль куни «Politico» нашри Трамп Европа Иттифоқига савдо битимини тузиш учун босим ўтказгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, АҚШ раҳбари европаликларга «жиддий хавф остида» эканликлари ҳақида огоҳлантирилган хат йўллаган. Шундан сўнг Европа Иттифоқи музокаралар столига ўтириб, АҚШ билан битим тузишга рози бўлган.
Бир қатор экспертлар Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо битими Европа саноати учун «иқтисодий фалокат» таҳдид солади, деган хулосага келишди. Қайд этилишича, қисқа муддатда Европа Иттифоқи мамлакатлари экспорт ҳажмининг пасайишига, узоқ муддатда эса инвестицияларнинг чиқиб кетишига ва саноатга босимга дуч келади.
Унинг сўзларига кўра, бу келишув ютуқ эмас, балки Европа заифлигининг яққол белгисидир. Еврокомиссия кучли босим остида таслим бўлган.
Франция социалистик партияси бош котиби Пьер Жувьенинг айтишича, Европа учун бу бўйсуниш келишуви.
Социалистик партия етакчиси ва биринчи котиби Оливье Фор эса бу келишувни «шармандалик» деб атаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг