Айрим абитуриентлар учун имтиёз берилиши ёшларни табақалаштиряптими, бу вазирни хавотирлантирадими?

21:24 19 Декабрь 2020 Жамият
1104 0

“Tashkent city«даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида ўтказилган «Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари» мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва ёшлар билан мулоқот қилди.  

Учрашувдан сўнг, журналистлар вазирга бир нечта саволлар билан юзланди.

– Ўзбекистонда талаба бўлиш арафасида турган абитуриентларнинг айримлари учун 10дан зиёд имтиёзлар бор. «Зулфия» мукофоти, ҳарбий имтиёз ва ҳоказолар. Бу талабалар, умуман ёшлар орасида табақаланишни келтириб чиқармайдими? Умуман бу ҳолат сизни вазир сифатида хавотирлантирмайдими?

– Икки хил фикр мавжуд. Бир категорияда фикрлайдиган, ўзимизнинг ҳамкасблар «имтиёз бўлиши керак эмас» дейди, бошқа тоифадагилар «йўқ, маълум бир тоифадагиларга имтиёз бўлиши керак» дейди. Мен айтолмайман бу ёки бошқалари абсолют ҳақ деб. Негаки, масалан, сиз айтяпсиз тенг бўлиш керак деб. Мана ҳарбийларга бериляпти, уларнинг фарзандлари ҳаёти давомида битта эмас бир нечта мактабда ўқийди. Қанақанги бир хил шароит бўлиши мумкин? Бир мактабда устозлар билан таълим олаётган шароит ёки айтайлик узоқ туманларда таълим олаётган, ўқитувчи йўқ айрим фанлардан. Қандай бир хил бўлиши мумкин, шароит йўқ, шунинг учун иккала фикр ҳам асосга эга. 

Энди бу имтиёзни бериш яъни қандай тақдим қилиш бошқа масала, сиз айтаётган хавотир бундан. Аввал сўралса ҳақиқатдан шунақа эди,  имтиёз орқали бошқа тоифадагилар жойини йўқотар эди. Ҳозир унақа эмас. Ҳозир фақат олимпиадада ғолиб бўлганларга эътибор қилдик. Фан олимпиадасида ғолиб бўлиш бу шарт шароитдан фарқли равишда. Кейин фан олимпиадаларини биласизларми, саволлар мактаб программасидан бўлмайди. Унда умуман ўқувчиларнинг қобилиятини, ностандарт фикрлашини аниқлайдиган саволлар бўлади, шунинг учун у кенгроқ маънода қобилиятга эга бўлганларни олий ўқув юртига олиб келиш мақсад. У келмаслиги ҳам мумкин тўғрими? Мана шулар конкурсни ичида қолган, ҳаммаси конкурсдан ташқарида. Мана умумий конкурс эълон қилинган, умумий ҳамма қатнашаётган конкурсда ҳеч ким халақит қилаётгани йўқ. Имтиёзи билан у ерга кириб бораётгани йўқ. Имтиёзли категория, масалан ногиронлар учун 2 фоиз берилган умумий квотадан ташқарида.

– Демак, сиз юқорида ўзингиз айтиб ўтган 2 тоифага ҳам қўшилмайсизми?

– Ман иккисига қўшилмайман эмас, йўқ. Иккаласи ҳам асосга эга, лекин ечим ўртада бўлади.

Инобат АҲАТОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?