Афғонистонда интернет алоқаси қисман тикланди
Афғонистон ҳудудида интернет тармоғи қисман тикланди. Бу ҳақда халқаро интернет мониторинги хизмати NetBlocks хабар берди.
«Оператив тармоқ маълумотлари Афғонистонда интернетга уланиш қисман тикланганини кўрсатмоқда», — дейилади ташкилот маълумотида.
Аввалроқ мамлакатнинг барча ҳудудларида интернет алоқаси узилиб қолгани хабар қилинган эди. Афғонистон ОАВ маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати айрим минтақаларда кабелли интернетдан фойдаланишни «беҳаёликнинг олдини олиш» мақсадида тақиқлагани айтилган.
Бироқ «Толибон» ҳаракати мазкур айбловларни рад этди. Улар интернетдаги узилишлар мамлакатдаги эски оптик толали кабеллардан фойдаланилаётгани ва уларни янгилаш зарурлиги билан боғлиқлигини билдиришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг