2024 йил учун ғалла харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 миллион 550 минг тонна буғдой, жумладан, 837 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 200 минг тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиниши белгиланди.
Шундан 1 миллион 513 минг тонна товар буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.
2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.
Буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида "d-xarid.uz” ахборот тизимига киритиладиган молиявий ҳисоб-китоблар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига ушбу субъект жавобгар шахсан ҳисобланади.
Қайд этилишича, 2024 йил ғалла ҳосилидан бошлаб давлат ресурси сифатида товар буғдойни харид қилиш жараёнида қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди. Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари томонидан Жамғарманинг тижорат вакили ҳисоб варағидаги дебит айланмасидан давлат ресурси сифатида товар буғдойни харид қилиш жараёнида банк хизматлари ундирилмаслиги ҳам белгиланган.
Аввалроқ Сурхондарё Ўзбекистонда биринчи бўлиб дон топшириш режасини бажарганлиги ҳақдахабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг