Сурхондарё Ўзбекистонда биринчи бўлиб дон топшириш режасини бажарди

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарёлик ғаллакорлар бу йил ҳам мамлакатимизда биринчи бўлиб дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди.
Воҳалик ғаллакорлар 2024 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 16 июнь ҳолатига дон корхоналарига 210 минг 246 тонна сара товар дон сотиб, шартномавий режани 101,0 фоизга бажарди.
Жумладан, Шерободдаги «Шоймон бобо» фермер хўжалиги 107,2 центнер, Қумқўрғондаги «Элобод зиёси» фермер хўжалиги 106,0 центнер, Ангордаги «Умид шох Ангор» фермер хўжалиги 101,2 центнер, Музработдаги «Амирқул бобо КАА» фермер хўжалиги 100,3 центнер, Жарқўрғондаги «Панжи Умид Бунёд» фермер хўжалиги 100,2 центнер, Термиз туманидаги «Қорахон Янгиариқ» фермер хўжалиги 101,0 центнердан ҳосил олиб, воҳа хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.
Ғаллакорлар эришган ушбу натижа воҳада қишлоқ хўжалигида жорий қилинаётган иқтисодий ислоҳотлар, замонавий технологиялар ҳамда фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлигининг, кластерлар фаолияти яхши йўлга қўйилганлигининг самарасидир.
Жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг