Самарқандда радиология соҳасига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди
![](https://xs.uz/upload/post/2022/5/07/9674f77b6675e10f7ced779f6fcd6f880507.jpg)
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд давлат тиббиёт университетида «Нурли диагностика ва даволашнинг янги технологиялари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Икки кун давомида анжуманда АҚШ, Германия, Япония, Австрия, Бангладеш, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва мамлакатимиздан радиологлар жамиятлари вакиллари, республикамиз ҳамда қатор хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари, илмий марказлар олимлари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.
— Халқаро анжуманда радиология соҳасидаги янги технологияларни клиник тиббиётга жорий қилиш, уларнинг аҳамияти ва самарадорлиги муҳокама қилинди, бешта шўбага бўлинган ҳолда юздан зиёд маърузалар тингланди, — дейди Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев. — Мазкур тадбир республика ва минтақамизда нурли диагностика ва радиологияни тараққий эттириш, малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказлари халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Анжуман доирасида радиологиянинг МРТ, компьютерли томография, УТТ, рентгенология ва радиотерапия йўналишлари бўйича танловлар ҳам ўтказилди. Танловларда университет бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари, клиник ординаторлари, вилоятлардан келган амалиёт шифокорлари билан бир қаторда Россия Федерацияси ва Қозоғистон вакиллари ҳам касбий билим ва маҳоратини намойиш этди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг