Харбиндан хушхабар! Ўзбекистонлик спортчилар фигурали учиш баҳсларида олтин медалга эга чиқди
Фото: МОҚ
Харбиндаги Қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси илк медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирей ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага қайд этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.
Айтиш жоиз, делегациямиз 26 йиллик танаффусдан сўнг яна бир бор қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.
Мазкур натижадан сўнг Ўзбекистон ҳам медаллар жамғариш рейтингига кириб олди ва 5-ўринга жойлашди.

Кучли учликдан мос равишда Хитой, Корея Республикаси ва Япония ўрин олган. Рейтингнинг 4-поғонасини эса қўшни Қозоғистон банд этиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг