Қўрғонтепа туманида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехи фош этилди
Қўрғонтепа туманидаги савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.А. «Д.О.» МЧЖни норасмий бошқариб келиб, МЧЖ савдо дўкони омборхонасида қўлбола алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш цехини ташкил этганлиги фош қилинди.
Дўкон ва омборхонадан 100 дона елим идишга қуйилган жами 1 000 литр қўлбола ароқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг