Қурилиш соҳасини тартибга солиш ва шаҳарсозлик қоидаларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Бугун Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Қўмитанинг ишчи гуруҳи томонидан соҳадаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилиниб, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ўрганилди. Ўрганишлар натижасида қурилиш соҳасини тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва сифатни оширишга оид таклифлар ишлаб чиқилди.
Маълум бўлишича, ҳозиргача 130 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг атиги 10 таси қонунлар, қолган қисми эса қонуности ҳужжатларидан иборат. Бу эса тадбиркорлар фаолиятида айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексида фуқароларнинг шаҳарсозлик қарорларига таъсир кўрсатиш, ноқонуний қурилишларга қарши шикоят қилиш механизмлари етарлича акс этмагани қайд этилди. Бу эса жамоатчилик назоратини чеклаётган муҳим омил сифатида кўрсатиб ўтилди.
Мажлисда сенаторлар қурилишда сифат стандартларига риоя этилмаётгани, сифатсиз материаллардан фойдаланиш, қоидаларнинг бузилиши ва техник талабларни инкор этиш ҳолатлари ортиб бораётганини таъкидлашди.
Шу билан бирга, лойиҳачилар ва қурилиш иштирокчилари томонидан назорат инспекциялари кўрсатмаларига амал қилинмаётгани, қонунчиликда бундай ҳолатлар учун жавобгарлик механизмларининг мавжуд эмаслигига эътибор қаратилди. Масалан, 2023 йилда инспекция кўрсатмаларини бажармаганлик учун умумий 4 698 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мажлис якунида сенаторлар томонидан қурилиш жараёнидаги масъулиятсизлик ва стандартларга риоя этмаслик ҳолатлари учун жазо чораларини кучайтириш, назорат органлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.
Юқоридаги масалалардан келиб чиқиб, Қўмита қурилиш соҳасини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқди.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг