“Тарбия” фани дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Бугун Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида билдирилган таклифлар ижроси доирасида “Тарбия” фани орқали ёш авлод онгида ҳалоллик, виждон, инсоф, ҳақиқатпарастлик каби инсоний фазилатларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўмиталар томонидан мазкур фаннинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ таклифлари юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев тақдимот қилди. Унда “Тарбия” фани дастурларига ўқувчиларда ҳалоллик, тўғрилик, ишонч, садоқат, ростгўйлик ва инсонийлик каби фазилатларни уйғотишга қаратилган мавзулар киритилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, мажлис иштирокчилари томонидан коррупцияга нисбатан муросасизликни мустаҳкамлаш, шахсий фикрни эркин баён қилиш, соғлом муносабатлар ўрнатиш, мустақил фикрлашни ривожлантириш каби қўшимча мавзуларни дастурга киритиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Қўшма мажлис якунида “Тарбия” фани дастурларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.





Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг