Таиланд ва Камбоджа ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди
Таиланд ва Камбоджа ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирди, деб хабар берди Khmer Times.
Икки давлатнинг мудофаа вазирлари тегишли келишувни имзолаган. Ҳужжатга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими 27 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да кучга кирган ва 72 соат давом этади.
Ўт очишни тўхтатиш барча турдаги қуроллар ва улардан фойдаланишга тааллуқли бўлиб, фуқаролик объектлари ва инфратузилмага, шунингдек, томонларнинг ҳарбий нишонларига зарба беришни истисно қилади.
Томонлар келишув ижросини самарали таъминлаш мақсадида АСЕАН гуруҳи назорати остида чегара масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бўлинмалардан фойдаланишга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг