Абдуманноп Бўриев бизнес-омбудсман лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) лавозимига Абдуманноп Абдураҳмадович Бўриев тайинланди.
Очиқ манбаларга кўра, Абдуманноп Абдураҳмадович Бўриев 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган.
У адлия тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Хусусан, 2025 йилда Адлия вазирлиги марказий аппаратида Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунга қадар эса Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасига раҳбарлик қилган.
Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳужжатларида Абдуманноп Бўриев Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи сифатида ҳам фаолият юритгани қайд этилган.
Бизнес-омбудсман — тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли мансабдор шахс ҳисобланади. Қонунчиликка мувофиқ, бизнес-омбудсман ҳамда унинг ўринбосари Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг