Сенатда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

12 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаар билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Евро Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги стратегик муносабатлар янги босқичга кўтарилгани эътироф этилди.
ЕИнинг GSP+ тизими доирасида савдо, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, инновация соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини, гендер тенгликни таъминлашга ҳамда фуқаролик институтлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга қаратилган ишлар алоҳида қайд этилиб, бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан парламентлараро муносабатларни кучайтириш ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини такомиллаштиришга оид ҳамкорлик дастурларини йўлга қуйишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг