Чирчиқда фуқаронинг уйини сотиб юборган собиқ нотариус ва унинг шериклари аниқланди

09:30 07 Май 2022 Жамият
797 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Ч. Қибрай тумани 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаган даврида фуқаро С.Г. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида мажбурий даволанаётган фуқаро В.нинг Чирчиқ шаҳри, 1-кичик туманида жойлашган хонадонини 15.11.2019 йилда ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?