Кўп қаватли савдо марказида кучли портлаш содир бўлди – Тайванда (+видео)

Тайваннинг Таичунг шаҳридаги кўп қаватли савдо биносининг 12-қаватида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда, 5 киши вафот этиб, 24 нафар одам жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақида «NBS News» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган қаватда қурилиш ишлари бўлаётганлиги туфайли мижозларга хизмат кўрсатиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.
«Дастлабки текширув хулосаларига кўра, портлаш қурилиш ишлари давомида техник талабларга риоя қилинмагани сабабли бино қаватида газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса туфайли етказилган зарарнинг кўлами аниқланмоқда. Портлаш 12-қаватда содир бўлган бўлсада, унинг оқибатлари 9-қаватга ҳам сезиларли таъсир кўрсатган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, жароҳатланганлардан бири шифохонанинг жонлантириш бўлимида эканлигини маълум қилган.
«Ушбу портлаш сабабини аниқлаш ҳамда бунга жавобгар шахсларга тегишли жазолар тайинланиши бўйича топшириқлар бердим», — деб ёзади Тайван президенти Лай Чинг-те ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг