7 йилдан сўнг Ерга космик тош урилиши мумкин — NASA
![](https://xs.uz/upload/post/2025/02/13/d94ba38be8ddf008bbd1025af93399130213.png)
NASA космик агентлигининг маълум қилишича «2024 YR4» деб номланувчи астероид 2032 йилнинг 22 декабрида Ер билан тўқнашиши мумкин. Бу ҳақида «NBS News» нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу космик тошнинг Ерга тушиш эҳтимоли 2,3 фоизни ташкил қилмоқда. Агентликнинг январь ойидаги таҳлилларида эса бу эҳтимол 1,2 фоизни кўрсатган эди. Мутахассислар вақт ўтиши билан тўқнашув эҳтимолининг ортишидан хавотирдалар.
«Агентлик астероидни мунтазам кузатмоқда. Унинг Ер билан тўқнашиш эҳтимоли кейинги ҳаракатлари ва йўналишига боғлиқ», — дейди мутахассислар.
Маълумотларга кўра, мазкур астероиднинг диаметри 40 метрдан 90 метргача бўлиши мумкин. Объект ҳозирда Ердан тахминан 40 миллион километр узоқликда ҳаракатланмоқда.
«Бундай ўлчамдаги космик тош, маҳаллий зарарларга сабаб бўлиши мумкин, аммо бутун сайёра ёки инсониятга таҳдид солмайди», — дейилади NASA ҳисоботида.
Олимлар ушбу астероидни 2025 йилнинг апрель ойигача кузатади, шундан сўнг, космик тош 2028 йилнинг июнь ойигача кўриш имконсиз бўлган йўналиш бўйлаб ҳаракатланади.
2028 йилда у Ерга 8 миллион километргача яқинлашади ва бу олимларга унинг ҳажми, таркиби ва йўналишини аниқлаш имкониятини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг