Ипотека кредитларини такрор молиялаштиришда янги имкониятлар яратилади
Айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ипотека кредитлари бўйича янги механизмларни жорий этади. Эндиликда электрон гаров хати орқали ипотека муносабатларини тартибга солиш имконияти яратилмоқда.
«Ипотека тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ва «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, электрон гаров хати билан таъминланган мажбуриятларни бажариш, у бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ҳамда ундан фойдаланиш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқлари ҳамда гаров хати тугатиш массасига киритилмаслигини назарда тутувчи янги тартиб жорий этилади.
Қонунга мувофиқ, электрон гаров хатига ўзгартириш киритиш учун гаров хатининг қонуний эгаси ва гаровга қўювчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қўшимча келишув шаклини тўлдирилиши керак. Шунингдек, электрон гаров хатлари бўйича ҳуқуқлар бошқа шахсларга депо ҳисобварағига ёзув киритиш орқали ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг