Трамп Эрон билан ҳамкорлик қилаётган давлатларга бож жорий этди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳамкорлик қилаётган давлатларга нисбатан 25 фоизлик бож тўловлари жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Америка раҳбари мазкур қарор зудлик билан кучга киришини ҳамда Теҳрон билан ҳар қандай шаклда иш олиб бораётган барча давлатларга тааллуқли эканини қайд этди.
Bloomberg ёзишича, Эроннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Туркия ва Хитой киради. Трамп аввалроқ Россия нефтини сотиб олгани учун Ҳиндистон товарларига 50 фоизгача бўлган бож тўловларини жорий этган эди. Хитой маҳсулотларига қўшимча 25 фоизлик тарифлар жорий қилиниши эса АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йил охирида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан тузган савдо сулҳини издан чиқариши мумкин.
Оқ уй матбуот котиби Каролайн Ливиттнинг айтишича, Трамп Эрондаги норозилик намойишларининг кескин бостирилиши сабабли ушбу мамлакатга қарши ҳар қандай чораларни, жумладан авиаҳужумларни ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ президент учун устувор йўл ҳозирча дипломатия ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг