Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади — Шавкат Мирзиёев
![](https://xs.uz/upload/post/2022/5/06/c1f158ba69b9133a55d53ad5d1fb8f8c0506.jpg)
Фото: president.uz
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:
— 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;
— ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;
— тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.
«Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.
Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур», деди Президент.
Бунинг учун «таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис» яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг