Аллергия касаллиги сабаблари бўйича тадқиқот олиб борилмоқда
![](https://xs.uz/upload/post/pardaeva/2022/04/28/f4d0739a76825985d538ebae218c8ddb0506.jpg)
Иллюстратив фото
Аллергия, бу — инсон организмига ташқи муҳитдан тушган ёд заррачалар, яъни аллергенларга нисбатан жавоб реакцияси ҳисобланади. Аллергия касалликларининг келиб чиқишида бевосита ўсимлик гулчанглари асосий омил бўлиб ҳисобланади. Айниқса, баҳор, ёз ва куз фаслларида кучаяди.
Жаҳон статистикасига кўра, бир йилда 32 — 50 фоизгача бўлган инсонлар аллергия билан касалланади. Ўзбекистон статистикасида эса бу кўрсаткич 32,7 фоизга тўғри келади.
Самарқанд давлат университети биология факультети докторанти Замира Жумаева ўсимлик чанги орқали инсонларда вужудга келадиган аллергия касаллиги сабаблари бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
Тадқиқотчи З.Жумаева билан суҳбат жараёнида ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, бартараф этиш йўллари ва ундан қандай сақланиш усуллари бўйича керакли тавсияларга эга бўлдик.
— Аллергия касалликлари, асосан, уч турга бўлинади, — дейди тадқиқотчи. — Булар: ўсимлик гул чанглари, озиқ-овқат маҳсулотлари (айниқса, цитрус мевалар), маиший кир ювиш воситалари орқали келиб чиқади. Энг кўп тарқалган усули бу мавсумий аллергийдир (поллиноз). Бу ўсимликлар гул чангининг организмига таъсири натижасида ривожланиб намоён бўлади. Асосан, ушбу турдаги касаллик баҳор мавсуми, яъни ўсимликларнинг гуллаш даврига тўғри келади.
Бир метр квадрат ҳаво такибида 600 — 800 тагача поллинозни келтириб чиқарадиган чанглар мавжуд. Юқоридаги касалликнинг учраши ёш танламайди, барча ёшдаги кишиларда намоён бўлиши мумкин. Поллиноз касаллигини тўлиқ фоизда олсак, шундан 85 фоизи баҳор фаслига тўғри келади.
Олимларнинг маълумотларига кўра, инсонларда поллиноз касаллиги оқибатида аллергик ринет, бронхит, астма каби хасталиклар билан оғриши мумкин. Поллинознинг дастлабки белгилари сифатида акса уруш, йўталиш, кўз, томоқ, қулоқ, буруннинг қичиши, кўз ҳамда бурундан ёш оқишини учратиш мумкин. Бунинг натижасида эса инсоннинг нафас олиши бироз оғирроқ кечиб, бронхал асмани юзага келтириши мумкин.
Уй шароитида бу касалликни енгиб ўтиш учун тузли сувни бир кунда уч-тўрт маротаба бурун ва оғиз орқали тортиб, томоққача чайқаб ювиш тавсия этилади. Агар бу ҳам таъсир қилмаса, аллерголикка мурожаат қилиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, инсон поллиноздан сақланиши учун гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши лозим. Яъни инсон вазиятдан келиб чиқиб ҳимояланиш усулларини ишлаб чиқиши керак. Масалан, ўсимлик чангларидан ҳимойланишнинг энг самарали ва ишончли воситаси сифатида бир марталик юз ниқобларини тақиш, мавсум пайтида бир кунда камида 5 мартагача қўл ҳамда юзларини ювиши зарур. Уй ҳайвонлари бўлган хонадонларда эса ҳовлини тез-тез намлатиб туриш ва чанг кўтарилмаслик чораларини кўриш лозим.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ўсимлик гуллаши даврида (март-апрель ойлари) салқин жойларга, яъни тоғолди ҳудудларда тез-тез дам олишга бориш поллинознинг енгил ўтишига ёрдам беради.
Аллергия касалликларини Ўзбекистон шароитида кўп учрайдиган қайин, чинор, терак, тол, гилос, заранг, калина, бузина, фарзиция, магония, гибискус каби дарахт ҳамда буталардаги гул чанглари келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Хонадонларда ўстириладиган манзарали ўсимликларни тез-тез сув пуркаб ювиб туриш керак. Қолаверса, кўпчиликнинг хонадонида мавжуд бўлган геран гули ҳам поллинознинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Поллиноздан сақланиш учун кунлик об-ҳаво интернет маълумотларидан фойдаланиш, шаоитдан келиб чиқиб ҳимоя чоралар кўрилиш керак.
Қолаверса, инсоннинг терисида намоён бўладиган аллергик касалликлар ҳам мавжуд. Булар синтетик матоларнинг инсон организмига салбий таъсири (юз ниқоблари, кийим-кечаклар) оқибатида юзага келади. Касаллик белгилари сифатида терида қичишиш, тошмаларнинг тошиши, баданнинг қизариши ҳолатида кўриниш беради. Бундан сақланишнинг ягона йўли, синтетик бўлмаган матолардан фойдаланишдир.
Тадқиқотлар натижасида ҳар бир ўсимликларнинг гуллаш биологияси, яъни қайси фаслда гуллаш давомийлиги, қонуниятлари ўрганилиб, Самарқанд шаҳрида учрайдиган ўсимликларнинг касаллик тарқалиш харитаси тузиб чиқилди.
Шу билан бирга, ўсимликларнинг гербарийси йиғилди ҳамда булар асосида тур-туркумлар бўйича рўйхати шакллантирилди. Самарқанд давлат университети ботаника кафедрасида ўсимликларнинг гул чанглар коллекцияси яратилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ ёзиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг