Андижондаги мактабларда «Варшава синфлари» ташкил этилади
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоятида умумтаълим сифатини ошириш, бу борада илғор халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Варшава менежмент университети (Полша)нинг Андижон филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумга биноан эндиликда вилоятдаги умумтаълим мактабларида «Варшава синф»лари ташкил этилади. Шу билан бирга «Варшава олимпиадалари» ташкил этилади. Унда ғолиб чиққан ўқувчилар Варшава менежмент университетига қабул қилинишда махсус имтиёзга эга бўладилар.
Кўзланган лойиҳани амалга ошириш учун юқорида номи келтирилган университетнинг тажрибали ўқитувчилари иштирокида мактабларда маҳорат дарслари ташкил этилиши юзасидан келишиб олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг