Халқаро тадбир ўтказилиши муносабати билан Самарқанддаги айрим ОТМ, техникум ва академик лицейларга қисқа муддатли таътил берилади

Самарқанддаги айрим ОТМ ҳамда улар ҳузуридаги техникум ва академик лицейларга қисқа муддатли таътил берилади. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 4−5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи расмий саммити ҳамда «Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, мазкур халқаро тадбирни юқори савияда ўтказилиши ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаҳарда транспорт ҳаракатланишини қисқартириш ва чеклаш чоралари кўрилади.
Жумладан, 2025 йил 1−5 апрель кунлари Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон-Финландия педагогика институти, Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи, Самарқанд давлат университети академик лицейи ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникумларига ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади.
Таъкидланишича, мазкур муассасаларда ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кунидан бошланади. Юқоридаги олийгоҳ талабалари учун қолдирилган дарс машғулотлари ёзги таътилнинг илк кунлари ҳисобидан ўтказилади.
Маълумот учун, мазкур халқаро тадбирлар сабаб 3−4−5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрига кириш ёпилиши режалаштирилган. Шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам ҳаракатланиш вақти-вақти билан чекланади, улар ўрнига айланма ҳаракат ташкил этилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг