ИИВ биноси яқинида содир бўлган ёнғин бўйича қўшимча маълумот берилди
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги биноси ва «Космонавтлар» метро бекатига яқин ҳудудда жойлашган ерости туннелида электр симларини туташи кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Билдирилишича, бугун 10 июнь куни соат 08:10 да 35/10/6 кВли «Ўзбекистон» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғи шикастланган.
«Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, айни пайтда Яккасарой туманининг «Конституция» ва «Юнус Ражабий» маҳаллалари ҳамда Миробод туманининг «Абдулла Авлоний» ва «Ат-Термизий» маҳаллаларидаги аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан узилган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг