Жорий йил 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади

18:39 01 Ноябрь 2023 Жамият
325 0

АОКАда ўтказилган брифингда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев ушбу форум ҳақида батафсил маълумот берди.

Халқаро форум Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференциясининг 30 йиллигига бағишланади.

Онлайн ва офлайн тарзда ўтадиган халқаро форумнинг асосий миллий ташкилотчиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат ёшлар ташкилотлари халқаро анжуманга фаол жалб этилмоқда.

Халқаро форумда якуний ҳужжат – Марказий Осиё ёшларининг ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Унда Форумнинг асосий натижалари ва амалий тавсиялари ўз мужассамини топади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?