ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти

Ҳозирда Ғазо секторидаги 36 та шифохонадан 12 ёки 13 таси қисман ишлаётган, аммо бирортаси тўлиқ фаолият кўрсата олмаяпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Рик Пиперкорн маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
«Ҳозирда 14 тадан ҳам кам шифохона ишлаяпти, аниқроғи 12 ёки 13 та. Аммо уларнинг бирортаси ҳам тўлиқ фаолият юритмаяпти, гарчи ЖССТ томонидан ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинса ҳам», — деди у.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери анклавда 66 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, 168 мингдан зиёд киши яраланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг