«Қор бағридаги Тошкент»: яна бир бор қиш қиёфасига кирган пойтахтдан фоторепортаж
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 22 январь куни Тошкент шаҳри яна бир бор қиш манзарасига бурканди. Пойтахт аҳолисида пайшанба тонгини оппоқ қор билан қарши олди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбири қорли Тошкент манзараларини камера объективига муҳрлади.
Кўчалар, боғлар ва хиёбонлар қор билан қопланиб, шаҳар муҳитида ҳақиқий қиш кайфияти сезилди. Дарахт шохларига қўнган қор, ўриндиқлар устидаги оппоқ излар пойтахтни бетакрор кўринишга келтирди.
Қалин қор транспорт ҳаракатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиллар ва жамоат транспортлари эҳтиёткорлик билан ўз манзиллари томон йўл олиб, хавфсизлик қоидаларига ҳар қачонгидан ҳам қатъий амал қилмоқда.
Акмал МУҲАММАДОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг