Трамп: Афғонистон ва Покистон ўртасидаги можарони ҳал этишга қодирман
АҚШ президенти Дональд Трамп Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳарбий можарони ҳал этишга қодир эканини билдирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
«Мен эшитдим — ҳозир Покистон ва Афғонистон ўртасида уруш кетмоқда. Ҳозир мен яна бир урушни тўхтатиш билан шуғулланяпман, чунки мен можароларни ҳал этиш бўйича яхши тажрибага эгаман», — деди Америка етакчиси журналистлар саволларига жавоб берганда.
Республикачи Трамп ўз сўзларига кўра, бугунга қадар «миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолганини» таъкидлади. Унинг айтишича, бунга у Нобель мукофоти учун эмас, балки инсонлар ҳаётини асраш мақсадида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида хориж оммавий ахборот воситалари Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бўлганини хабар қилган эди.
Покистон армияси Афғонистоннинг 200 нафар ҳарбийси йўқ қилинганини маълум қилган бўлса, Афғонистон ҳукумати тунда ўтказилган чегара операциясида 58 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг