Axios: Трамп маъмурияти Эрон билан келишувни муҳокама қилишга тайёр

13:16 02 Февраль 2026 Дунё
585 0

Axios хабар беришича, Туркия, Миср ва Қатар ҳукуматлари Анқара шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан Эрон вакиллари ўртасида учрашув ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.

Портал суҳбатдошининг айтишича:

«Иш олдинга силжияпти. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз».

Маълум қилинишича, учрашув яқин бир ҳафта ичида ўтказилиши мумкин. Туркия, Миср ва Қатар АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги маслаҳатлашувлар минтақада урушнинг олдини олишга хизмат қилади, деб умид қилмоқда.

Axios ёзишича, Дональд Трамп маъмурияти турли дипломатик каналлар орқали Эрон томонига келишувга эришиш мақсадида учрашув ўтказишга тайёр эканини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?