Дональд Трамп: АҚШ ва Европа Гренландия бўйича музокара олиб бормоқда
ТАСС хабар беришича, АҚШ маъмурияти ва Европа давлатлари ҳукуматлари Гренландия масаласи юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Дональд Трамп журналистлар саволларига жавоб берар экан маълум қилган.
У Оқ уйнинг Жанубий майдонида сўзлаган нутқида шундай деди:
«Биз Европа билан жуда яхши муносабатдамиз, натижа қандай бўлишини кўрамиз. Ҳозир айнан Гренландия бўйича музокаралар олиб боряпмиз».
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Гренландиянинг келгусидаги мақоми масаласида музокаралар бошланганини маълум қилган ва бу борада АҚШ ҳамда Европа учун манфаатли келишувга эришишга умид билдирган эди.
Бундан олдин Дональд Трамп Гренландияни АҚШга қўшиш зарурлиги ҳақида бир неча бор фикр билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг