Трамп: Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш якунланди

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил билан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда у Исроил парламенти — Кнессетдаги чиқиши олдидан журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Трампнинг сўзларига кўра, у ҲАМАС раҳбарияти қуролсизланиш бўйича режани тўлиқ амалга оширишига ишонади.
«Бу мен учун катта шараф. Буюк ва гўзал кун, янги бошланиш», — деб ёзган Трамп Кнессет меҳмонлар дафтарида.
Маълумот учун, Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 10 октябрдан кучга кирган бўлиб, у Дональд Трампнинг тинчлик режаси доирасида амалга оширилган.
ҲАМАС аллақачон 20 нафар исроиллик гаровдагини озод этиб, уларни Халқаро қизил Хоч қўмитаси ходимларига топширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг