Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайт термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида Қувайт Футбол федерациясининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон ва Қувайт миллий терма жамоалари октябрь ойида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Биринчи ўйин 9 октябрь санасида Тошкент шаҳрида, иккинчи ўйин эса 14 октябрь куни Марокашда бўлиб ўтади.
Олдинроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз саҳифасида миллий терма жамоа октябрь ойида Малайзияда йиғин ўтказиши ва ушбу йиғин доирасида 13 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида маълумот берган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги бор Қувайт термаси билан 2012 йилнинг 7 сентябрь куни ўзаро ўйин ўтказган. Ушбу ўйинда «оқ бўрилар» 3:0 ҳисобига устун келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг