Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Иллюстратив фото
Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фармон лойиҳасига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафардан ўринбосари бор.
Шунингдек, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади. Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:
• Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
• Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
• Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
• Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
• Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
• Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги;
• Маданият вазирлиги;
• Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
• Ёшлар ишлари агентлиги.
Келтирилишича, ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг