Бахтиёр Саидов Хельсинкида Финляндия президенти томонидан қабул қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Финляндияга ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Александр Стубб томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Учрашув аввалида Бахтиёр Саидов Финляндия етакчисига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказган. Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Финляндия кун тартибидаги барча жабҳаларни кўриб чиқдилар. Асосий эътибор олий даражада эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этишга қаратилди.
«Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади», — деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Музокаралар якунида икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ва истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги қадамлар келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг