Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
2025 йил 6 октябрьдан 7 октябрга ўтар кечаси Ер аҳолиси навбатдаги табиий астрономик ҳодисага — супер ойни кузатиш имконига эга бўлди. Бу ҳолат ойнинг Ерга нисбатан энг яқин масофага келиши ва тўлин ой фазасига тўғри келиши натижасида юзага чиқади.
Астрономик кузатувларга кўра, бу галги супер ой давомида Ой Ердан тахминан 357 000 километр узоқликда жойлашган. Одатдаги тўлин ойга нисбатан унинг кўриниши яна ҳам ёрқинроқ ва 14 фоиз гача каттароқ бўлади. Ҳодиса маҳаллий вақт билан кечки соат 20:00 лардан бошлаб кўриниб, тўлиқ фазада соат 03:00 атрофида намоён бўлди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти мутахассисларининг таъкидлашича, супер ой инсон саломатлигига хавф туғдирмайди ва асосан эстетик жиҳатдан қизиқарли ҳодиса саналади. Бироқ баъзи инсонлар уйқу муаммолари ёки эмоционал ўзгаришларни ҳис этиши мумкин.
Супер ойни шаҳар ёруғликларидан узоқроқ, очиқ ва тоза ҳавода кузатиш тавсия этилди. Бу галги ҳодиса Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Африка ҳамда Осиёнинг катта қисмидан жуда яхши кўриниши қайд этилди. Ўзбекистон осмонида ҳам об-ҳаво шароити яхши бўлган ҳудудларда супер ой тўлиқ намоён бўлди.
Астрономларнинг фикрича, 2025 йилдаги ушбу супер ой йил давомида кузатиладиган охирги шундай ҳодисалардан бири ҳисобланади. Келгуси супер ой 2026 йил баҳорида содир бўлиши кутилмоқда. Астрономия ҳаваскорлари ва фотографлар учун бундай табиий ҳодисалар ноёб имконият ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг