Жиззахда “Жасорат" мактаби очилди

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, эртамиз эгаларини замонавий йўналишларда чуқур билим олиш имкониятларини яхшилаш мақсадида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган 32-сонли “Жасорат" мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра ушбу тадбирда Жиззах вилоят ҳокимлиги, ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, нуронийлар, ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирнинг асосий қисмида ҳарбий оркестрнинг Ватанни тараннум этувчи куй-садолари остида рамзий боғич қирқилиб, мактаб фойдаланишга топширилди. Иштирокчилар муассасанинг ички шароитлари билан танишар экан, электрон доска орқали мактабда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида тақдимотни томоша қилди. Шунингдек, меҳмонлар Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани учун махсус жиҳозланган 3 та синф хонаси, “Жасорат бурчаклари” ҳамда замонавий кутубхона шароитларини кўздан кечирдилар.
Байрамона руҳда ўтган тадбир давоми сўз олганлар янгидан фойдаланишга топширилган, замонавий дизайнда жиҳозланган мактабнинг Наврўз айёми арафасида фойдаланишга топширилиши байрамга туҳфа бўлганини айтиб, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги мазкур мактабнинг ташкил этилиши ёш авлод учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Албатта, мазкур “Жасорат" мактаби ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялашда муҳим маскан бўлиб, узоқ йиллар давомида келажак авлодга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг