Илон Маскнинг чат-ботига янги функция қўшилди
«Grok» чат-ботида «Voice with Vision» функцияси ишга туширилди. У тасвирни овоз орқали изоҳлашга ёрдам беради.
Янги имконият ҳозирда iOS тизими фойдаланувчилари учун бўлиб, қурилма камераси орқали кўринаётган нарсаларни ботга кўрсатиш ва «Grok» томонидан овозли шарҳ олиш имконини беради. Визуал таҳлил ёрдамида компания сунъий интеллект соҳасидаги рақобатчилар билан тенглаша оладиган илғор хизматларни таклиф этишни режалаштирган.
Янги кўриш функцияси «Grok»нинг мавжуд овозли режими билан уйғунликда ишлайди. Ботда «жасур», «романтик», «даҳо» каби турли овоз услублари мавжуд бўлиб, бу фойдаланувчиларга интерактив суҳбат имконини таъминлайди.
Илон Маск ботни энг тез ривожланаётган сунъий интеллект тизими эканини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг