Президент масъулларга автокредит ставкасини пасайтиришни топширди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш топширилди.
Йиғилишда қайд этилишича, юртимизда йилига 650 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона бор.
Жорий йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида яна 763 та детални ишлаб чиқаришни бошлаш муҳим экани таъкидланди. Ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 мингга етказиш зарур.
Аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш топширилди.
Деҳқон ва фермерларда боғдорчилик трактори, кўчат экадиган, ҳосил йиғадиган, картошка кавлайдиган агротехникаларга талаб ортиб бормоқда.
Чирчиқдаги кластер тўлиқ қувватда ишлаб, агротехникаларни арзон нархда чиқарса, лизинг компаниялари билан қулай молиявий инструментлар қилиб берилса, деҳқон ва фермерлар йилига камида 15 мингта техникани сотиб олишга тайёр.
Умуман, автомобиль саноати мутасаддиларига ҳар бир имкониятни мана шундай таҳлил қилиб, жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини 10,5 фоизлик ўсишни таъминлашга мослаб қайта кўриб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг