Зеленский идораси Украина учун оғир вазият келаётганини маълум қилди
Фото: AP
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари Андрей Ермак Украина учун жуда оғир вазият келаётганини айтиб, АҚШ Конгрессини Киевга ёрдам пакетини тезда тасдиқлашга чақирди.
«Умид қиламанки, шу ойда маъқулланади, чунки Украина оғир вазиятга яқинлашмоқда… Бизга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари зарур, чунки уларсиз шаҳарларимизни ҳимоя қилиб бўлмайди. Биз учун муаммо – вақт... Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳозир жуда муҳим пайт. Пакет шу ойда маъқулланиши жуда муҳим», – деди Ермак «Politico» газетасига берган интервьюсида.
Аввалроқ, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон қонунчилар 9 апрель куни таътилдан қайтгач, Киевга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришишига умид билдирганди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда янги тушунча ва ёндашувлар бўлади, хусусан, Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш бўйича қоида пайдо бўлиши мумкин.
Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ маъмурияти Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш имкониятларини тугатди. Бу йил эса 300 миллион долларлик фақат битта ёрдам пакети ўтказилди. Оқ уй Киевга 60 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги сўрови маъқулланишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг