Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринган шахс ушланди

16:39 18 Ноябрь 2021 Жамият
1320 0

111,4 млн. сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Божхона органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Н., А.С. ва х.С.ларнинг юклари божхоначилар томонидан назоратдан ўтказилди.

назорат давомида ушбу шахсларга тегишли юклар орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, фуқаро Р.Н.га тегишли 54 гр., А.С.га тегишли 138 гр. ҳамда х.С.га тегишли 43 гр. бўлган умумий қиймати 111,5 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?