Замонавий клиникада янги иш ўринлари яратилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Тиббиёт соҳасидаги ҳаётбахш ислоҳотлар самараси сифатида кейинги йилларда хусусий сектор ҳам жадал ривожланяпти.
Ёзёвон тумани марказида фаолият бошлаган “DR.XOLIKOV CLINIK” хусусий шифохонасида барча замонавий шароитлар муҳайё этилиб, 50 та янги иш ўрни яратилди. Тиббиёт масканининг очилишига бағишланган маросимда туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, муассаса фаолияти туманда тиббий хизматлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини таъкидладилар.

— Эзгу ташаббусни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди, — дейди лойиҳа ташаббускори, тажрибали шифокор Шукрулло Турғунбоев. — Шу мақсадда хориждан энг замонавий технологиялар олиб келиниб, сифатли даволаш ва ташхис қўйиш хизматлари йўлга қўйилди.
Айтиш жоиз, катта автомагистрал бўйида жойлашган мазкур клиника 4 қаватдан иборат бўлиб, бир пайтнинг ўзида 75 нафар беморга хизмат кўрсатади. УЗИ, рентген, лаборатория текширувидан тортиб 2 та замонавий операция блокларида жарроҳлик амалиётигача ўтказиш имконияти мавжуд. Кардиолог, невролог, терапевт, ЛОР, эндокринолог, уролог, гинеколог, педиатр, офталмолог каби 10 йўналишда энг тажрибали шифокор ҳамда ҳамширалар хизматда бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг