Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган халқаро илмий электрон платформа ишга туширилди
Бобур сиймосини абадийлаштириш, унинг ўлмас меросини кенг тарғиб этиш мақсадида Халқаро Бобуршунослик илмий электрон платформаси яратилди. Айни пайтда платформани янада мукаммал шаклга келтириш, унинг мобиль иловасини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Мазкур платформанинг расмий домени синов тариқасида https://baburid.uz/ деб номланади. Ушбу платформа учун харид қилинган интернет майдони ҳажми 20 000 дан зиёд китоб, мақола каби файлларнинг юкламасини ўзида мужассамлашга қодир.
Платформанинг бош саҳифасига танланган контент ва маълумотлар мактаб ёшидаги болалардан тортиб катта ёшли аудиторияни ҳам ўзига жалб қилиши назарда тутилиб, бобурийлар даврига оид сара миниатюралар, асарлардан иқтибослар ҳамда “Ўзбеккино” ижодкори, режиссёр Бобур Шер ўғли томонидан суратга олинган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ҳужжатли тарихий драмасидаги керакли видеолавҳалар ажратиб олинди ва мавзулаштирилган ҳолда жойлаштириб чиқилди. Бундан мақсад Бобурнинг бадиий образининг янги талқинини ижро этган ёш актёр Илҳом Бердиев ва халқимиз томонидан узоқ йиллар давомида суйиб қабул қилинган, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов ижросидаги суратлардан ҳам унумли фойдаланилди.
Платформанинг “Виртуал саёҳат” бўлимида “Бобур ва жаҳон маданияти музейи”, “Боғи Бобур истироҳат боғи”, “Бобурнинг рамзий қабри”, “Бобур халқаро жамоат фонди”, “ Андижон шаҳарсозлик маданияти” музейларига саёҳат қилиш имконияти яратилди.
Бобур номли халқаро жамоат фонди муассислигида чоп этилаётган “Бобур ва дунё” журналининг электрон намунавий кўринишлари ҳам айнан мана шу кутубхона қисмидан жой олган.
Кутубхонанинг илмий нашрлар қисмида бу улуғ зот ва унинг буюк сулоласи ҳақида ёзилган жаҳон илм-фанидаги нашрлардан тортиб, республика олимларининг ҳам монографиялари жойлаштириб чиқилган.
Шу билан бирга платформанинг бобуршунослик соҳасига ажратилган саҳифасида жаҳон бобуршунослигига салмоқли ҳисса қўшган халқаро миқёсдаги нашрлар муаллифларининг таржимаи ҳоллари ва асарларининг электрон кўринишлари, Ўзбекистондаги соҳанинг етук намояндаларининг фаолияти ва улар томонидан чоп этилган нашрларнинг батафсил маълумотлари киритилган.
Платформанинг янгиликлар бўлимида соҳага доир янгиликлар хронологик тартибда бериб борилади.
Ҳозирда сайтнинг тақдим этилаётган мазкур кўриниши платформанинг пойдевор қисми саналиб, 4 ой мобайнида тайёрланган. Эндиликда лойиҳанинг давом эттирилиш жараёнида ушбу платформанинг мобиль иловасини яратиш, платформанинг тармоқларини ҳам оммабоп, ҳам илмий асосда тўлдириш режа қилинган.
Оғабек Бойбўтаев,
ЎзЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг