Юз нафар наманганлик Россия Федерациясига ишга жўнаб кетди
Фото: "Халқ сўзи"
Россия Федерациясига фуқароларни ташкиллаштирилган ва тартибли ишга юбориш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳукуматлараро “Пилот” лойиҳаси имзолангани барчага маълум. Мазкур лойиҳа бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиалида Россиянинг “Строй Крафт”, “Пик индустрия”, “Анастрой”, “ПСП” ва бошқа иш берувчилари томонидан танлов жараёнлари ўтказилмоқда. Жорий йил якунига қадар лойиҳа асосида минг нафар наманганликни ҳамкор мамлакатга ташкилий равишда ишга юбориш, уларнинг расмий бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш мақсад қилинган. Бунда иш берувчи томонидан фуқаролар кетиш харажатлари, иш жойига боргач, уч маҳал иссиқ овқат, махсус кийим бош, ётоқхона билан бепул таъминланиб, ойлик меҳнат ҳақи касб мутахассислигига қараб ўртача 500-800 доллар миқдорида тўланади.
Кеча навбатдаги юз нафар фуқаро Амур ўлкасига ишга юборилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан фуқароларга тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг