«Юқори Бешкапа»да янги мактаб фойдаланишга топширилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон тумани «Юқори Бешкапа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 61-умумтаълим мактаби учун 240 ўринли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мактабнинг 2009 йили қурилган биноси 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 400 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди. Давлат инвестиция дастури асосида 2 миллиард 681 миллион сўм маблағ эвазига мактаб учун 2 қаватли 240 ўқувчи ўрнига эга янги бино бунёд этилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Риштон тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Кейинги йилларда юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари учун янги бинолар қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Замонавий шароитларга эга бўлган ушбу таълим муассасасида ҳам келажагимиз ворислари учун барча қулайликлар муҳайё этилди.
— Қувонарлиси, бугун мазкур таълим масканида «Ташаббусли бюджет« лойиҳаси доирасида қуриб битказилган спорт майдончаси ва маънавият маскани ҳам иш бошлади, — дейди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров. — Шу тариқа эзгу мақсад ижобати учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ажратилиб, янги спорт майдончаси ва маънавият маскани барпо этилди.
Айтиш жоиз, 2024 йили Риштон туманида мактабларни замонавий мезонлар асосида таъмирлаш мақсадида давлат бюджетидан 30 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг