Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган — Президент
Фото: president.uz
«Ўтган йили ноябрь ойида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экишни режа қилиб олдик.
Куз мавсумининг «долзарб 40 кунлигида» 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.
Кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлсада, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган.
Мисол учун, Избоскан, Улуғнор, Арнасой, Пахтакор, Наманган, Уйчи, Деҳқонобод, Пастдарғом, Оқолтин, Мирзаобод, Паяриқ, Бўстонлиқ, Чиноз, Янгиҳаёт, Юнусобод туманларида ишлар суст ташкил қилинган.
Юнусободда куз мавсумида 20 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экиш режаси 43 фоизга бажарилган», деди Президент.
Экология қўмитасининг раҳбариятига ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишга топшириқ берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг