Ёшлик, қардошлик ва дўстлик анжумани

12:37 18 Август 2025 Жамият
97 0

Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар-соғломлаштириш оромгоҳида “Ёшлар келажак бунёдкорлари!” IV экология ва туризм халқаро қурултойи бўлиб ўтди.

Ушбу қурултойда юртимиздан иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Беларусь, Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирок этишди.

—Ушбу тадбирнинг нуфузи йилдан йилга ошиб бормоқда, — дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева. – Буни қурултойда иштирок этиш истагини билдираётган халқаро делегациялар сони ошиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Масалан, бу йил белоруслик ёшларнинг ўзлари қурултойда иштирок этиш таклифи билан чиқишди. Туркманистонлик ёшлар илк маротаба қатнашишмоқда.

Дарҳақиқат, беш кун давомида меҳмонлар ажойиб ва бетакрор тадбирларнинг гувоҳи бўлишди. Қурултой доирасида турли танловлар, мусобақа, тақдимот, учрашув, акциялар, маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар ва жамоаларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?