«Касаба уюшмалари – аёллар манфаати йўлида» шиори асосида янги тизимни йўлга қўйилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда касаба уюшмалари ўтган даврда хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича катта тажриба тўплагани, хусусан, улар «Аёллар дафтари» орқали 4,5 миллион эҳтиёжманд, кам таъминланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда бош-қош бўлгани алоҳида қайд этилди.
Хотин-қизларнинг фаол ижтимоий қатлам бўлиб шаклланишида касаба уюшмаларини етакчи кучга айлантириш учун бугун барча имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада «Касаба уюшмалари – аёллар манфаати йўлида» деган шиор асосида янги тизимни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Президентимиз ушбу тизим доирасида Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия ва Федерацияни меҳнат бозорида хотин-қизлар учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ва ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш бўйича янги ёндашувларни жорий этишга чақирди.
Уй-жой ва яшаш шароитини яхшилашга, тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларни ҳам «Аёллар дафтари» орқали қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларида аёллар бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурларини янада кенгайтириш таклиф қилинди.
Ҳар йили меҳнат жамоаларидаги гендер аудит натижаларини муҳокама қилиб, иш берувчилар билан биргаликда хотин-қизларга янада қулай меҳнат шароитларини яратиш, 14 та тармоқ касаба уюшмалари бўйича гендер тенгликни таъминлаш учун манзилли стратегиялар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг