Касаба уюшмалари маҳаллалар билан яқиндан ишлайдиган самарали тизимни йўлга қўяди

12:21 17 Октябр 2025 Сиёсат
375 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувида глобаллашув ва рақамли тараққиёт шароитида меҳнат муносабатлари соҳасида янги шакллар ҳам кенг оммалашаётганига эътибор қаратилди.

Имконият ва шароит яратиб берилгани туфайли бугунги кунда 6 миллионга яқин аҳоли ўзини ўзи банд қилиб, рўзғор тебратмоқда.

Масалан, ҳозирги вақтда одамларимиз дастурчи, веб-дизайнер, ҳунарманд, такси ҳайдовчиси, курьер каби ўнлаб касбларда платформали бандлик асосида ишламоқда. Кўплаб фуқароларимиз, айниқса, хотин-қизлар масофадан туриб меҳнат қилишни ўрганди. Маҳаллаларни «драйвер» соҳаларга ихтисослаштириш ҳисобидан 1,5 миллион оила ўз хонадонида ишлаб, даромад олмоқда.

Бугун ушбу йўналишлар иқтисодий тараққиётимизнинг бир қисмига, уларда фаолият юритаётган одамлар эса меҳнат муносабатларининг тенг ҳуқуқли субъектига айланмоқда.

Энди касаба уюшмалари ҳам маҳаллалар билан яқиндан ишлайдиган самарали тизимни йўлга қўйиш таклиф қилинди.

Бандлик вазирлигига касаба уюшмалари билан биргаликда платформаларда фаолият юритаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, хавфсизлигини суғурталаш бўйича асосланган таклифларни Ҳукуматга киритиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?