Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
«Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-295, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ушбу қарорга кўра, 2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган, жумладан:
- республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;
- ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
- ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат «ўсиш нуқтаси»ни ривожлантириш.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:
- ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;
- ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг